11:46 Жаxонгир Позилжоновнинг "Ботир бола" номли қўшиғи мухлисларга ёқмади | |
Даракчи нашрига хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг ижодидан норози бўлган мухлислардан бири хат ёзди. Хат муаллифи баъзи ўзбек ижрочиларининг қўшиқлари жиғига тегиш ва асаб толаларини чертиш учун яратилаётгандек тасаввур уйғотаётганини қайд этиб, Жаҳонгир Позилжонов номини алоҳида ёзади. "Божалар" гуруҳининг "Жамшид" номли қўшиғи тингловчилар томонидан ҳар қанча танқид қилинмасин, у бундан тўғри хулоса чиқармаган кўринади. Унинг янги "Ботир бола" номли қўшиғи савиясизлиги бўйича олдингиларидан ҳам ўтиб тушди. Хонанданинг русча сўзлардан фойдаланаётганию унда мазмун анқонинг уруғи эканига нега телеканаллар ва мутасадди ташкилотлар эътиборларини қаратишмаяпти? Бундай қўшиқлар ёшларимиз маънавиятига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётгани ҳақида ўйлаб кўриш фурсати келди менимча", деб ёзади Тошкент шаҳрида яшовчи Ноила Ибрагимова. У бу хонандага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз ҳамда Шуҳрат Қаюмов кабиларнинг ижодини ўрнак сифатида кўрсатиб ўтган. | |
|
Всего комментариев: 0 | |