11:30 Yosh ishbilarmonlarga 30 maslahat | |
![]() "Амакингиз"нинг қўлида ишлаш жонингизга тегдими? Ўзингизнинг хусусий бизнесингиз ва молиявий мустаққилигингизни истайсиз, бироқ ҳеч ҳам фикрларингизни жамлаб ололмаяпсиз, тўғрими? Марҳамат, замонамизнинг энг муваффақиятли ишбилармонларидан бири, хитойлик миллиардер Жек Ма ўзининг ўттиз қимматли маслаҳатини эътиборингизга ҳавола этади. Эҳтимол, бир қарашда маслаҳатлар сизга жуда жўн ва оддий кўринар, бироқ Жек Ма нима деяётганини биладиганлар тоифасидан. Атиги 15 йил муқаддам у оддий ва камтаргина хитойлик ўқитувчи эди, айни дамда Ма «Alibaba Group» номли йирик интернет-гигантнинг эгаси ҳисобланади, унинг бойлиги 24 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда. 2013 йилда «The Financial Times» журнали Жекни (асл исми — Ма Юн) "йил одами" деб эълон қилди, уни тез-тез хитойча ишбилармонлик руҳияти намунаси сифатида мисол келтиришади. Демак, сўз — Ма жанобларига. 1. Ҳар ерда имкон қидирингЯнги имкониятлар қидира туриб, фақат кўзингиз тушган жойлар билангина чекланманг — ўзингизнинг профессионал ва молиявий фаолиятингизнинг барча жабҳаларини қамраб олишга ҳаракат қилинг. Умумий манзарани ҳосил қилиб олгач, бу жабҳаларнинг ҳар бир бурчагини тинтувдан ўтказишга эринманг — потенциал имконият ҳар қандай жойда биқиниб ётган бўлиши мумкин.2. Ҳар қандай вариантни кўриб чиқинг Сиз учун ўта аҳамиятсиз ёки арзимайдиган имкониятлар бўлмаслиги керак — ҳар бир имкониятдан фойдаланиш керак. Фаолият кўрсатиш учун имкон пайдо бўлиши ҳамон уни муваффақиятли амалга ошириш пайидан бўлинг. Ёдда тутинг: катта мақсадлар сари одимлар майда қадамлардан иборат бўлади. 3. Онгли равишда ишланг Ўзингизнинг ҳозирги аҳволингиз ва нимага интилаётганингизни тўлиқ англашингиз лозим. Ўзингизга ўзингиз савол беринг: ниманинг устида кўпроқ ишлаш керак? Нега олдингизга қўйилган мақсадга етишмоқчисиз? Ўйлаганингизни амалга ошириш учун нималар қилиш керак? 4. Ҳаракатингизни пайсалга солманг Муваффақиятга эришиш учун гоҳида пойгада ғолиб чиқишга тўғри келади. Бу дегани — доим юракни қўлтиқлаб югуриш кераклигини билдирмайди, асло! Баъзан вақтдан ютиш учун ҳаракатланишингиз учун йўналишни тўғри олсангиз бас. Стратегиянгиз мослашувчан бўлмоғи керак — бу ҳолатда муваффақиятсизликларни ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатларингизни тузатиб-таҳрирлаб борасиз. 5. Вазиятларга боғланиб қолманг Қандай оилада туғилганингиз, қаерда ўсганингиз, қандай таълим олганингиз ва тажрибангиздан қатъи назар ҳар қанақа ҳолат ва вазиятларга қарамасдан, сиз ўзингиз танлаган соҳада муваффақият қозонишга қодирсиз. Энг муҳими — қаерда ва қандай бошлаганингиз эмас, сизнинг барқарорлигингиз, чидамингиз ва ғолиблик руҳиятингиз. 6. Ўз нафсоният(амбиция)ингизни керакли изга йўналтиринг Фаолиятингиз нафсониятингизнинг йўлбошчиси бўлиши керак. Бор диққатингизни ўз мақсадингизга жамланг, йўлдан оғишмасдан мақсад сари одимланг. 7. Журъатли бўлинг Жек Ма «Alibaba Group» интернет-холдинги устида иш бошлаганида, потенциал сармоядорлар лойиҳанинг зиён келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришган. Ишбилармон ишни давом эттиришга ботина олди ва адашмади — компания ҳозир жаҳондаги энг муваффақиятли компания ҳисобланади ва унинг капитализацияси 230 миллиард АҚШ долларига тенг. 8. Ёшлигингиз — катта имкониятингиз «Агар сиз 35 ёшга кирган бўлсангиз ва ҳанузгача бойиб кетмаган бўлсангиз, демак сиз ўз ёшлигингизни ҳавога совургансиз", — дейди Ма. Олдингизга қуйилган мақсадларга эришишда ёшликнинг куч-ғайрати ва шижоатидан фойдаланинг. 9. Умумий мақсад остида бирлашган жамоа тузинг Манинг фикрича, жамоангизни бирлаштириб турган нарса фақат ўзингиз бўлсангиз, ҳеч қачон муваффақиятга эришиб бўлмайди. Сизга ягона мақсад, ғоя ва мақсад йўлида бирлашган ҳамфикрлар керак. Агар ҳар бир ходим сиз учун эмас, умумий мақсад йўлида ишласа, сиз ҳамкасбларингизнинг потенциалидан максимум фойдаланишингиз мумкин. 10. Ўзингизга ўринбосар тайёрланг Ўз жамоангизнинг сизга боғлиқлигини камайтиринг — ўзингизда мавжуд кўникмаларни қўл остингиздагиларга юқтиринг, ўзингиз билган нарсаларни уларга ўргатинг. Вақт ўтган сайин сиз мажбуриятларингизнинг катта қисмини жамоа зиммасига юклашингиз, кейинроқ бошқарувни тўлиқ уларга топшириб, ўзингиз бошқа лойиҳалар устида ишлашингиз мумкин. 11. Профессионал кўникмалари сизникидан баланд бўлганлар билан ишланг Агар сиз мутахассисларга доим маслаҳат бериб туришга мажбур бўлсангиз, демак сиз ўзингизга керакли кишиларни ёлламагансиз. Ходим ўз соҳасини сиздан кўра анча яхши билмоғи керак. Сизнинг вазифангиз — ҳақиқатан ҳам яхши мутахассисларни ёллаб, уларга ишлаш учун имконият яратиб, уларга халақит бермаслик. | |
|
Всего комментариев: 0 | |