05:55 Сочида сув тошқини туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда | |
Сочида тошқин оқибатида сув остида қолган ҳудудлардан аҳоли эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси маъмурияти матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.Ушбу вазият ўлканинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиясида Краснодар ўлкаси вақтинчалик губернатор вазифасини бажарувчи Вениамин Кондратьев бошчилигида кўриб чиқилди.“Херота дарёси соҳилларидан чқиб кетиши оқибатида темирйўл вокзали сув остида қолди, Адлергача поездлар ҳаракатланишдан тўхтади. Аэропорт ҳам бир метр сув остида қолди. Ҳозирда аэропортда 2 мингга яқин йўловчи қолмоқда”, деб хабар бермоқда Сочи мэри Анатолий Пахомов.Қайд этилишича, айни пайтда табиий офат оқибатларини бартараф этишга 200 дан ортиқ одам ва 20 га яқин техника бирлиги жалб қилинган.Аввалроқ Сочи халқаро аэропорти табиий офат туфайли самолётларнинг келиши ва жўнашига ёпилгани маълум қилинганди.
manba:kun.uz
| |
|
Всего комментариев: 0 | |