06:06 Москвада йўловчилар поездида 3 тонна кумуш топилди | |
Москвадаги “Москва-Ярославская” темирйўл станциясида йўловчилар поездида деярли 3 тонна кумуш топилди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда. “Россия Ички ишлар вазирлигининг темирйўлга жавоб берувчи ходимлари “Москва-Ярославская” станциясида тезкор-қидирув тадбирлари давомида дастлабки маълумотларга кўра, кумуш эканлиги айтилаётган қимматбаҳо металлни ноқонуний олиб кетилаётганини аниқлашди. Юк йўловчи поездининг почта-юкхона вагонидан топилди”, дейилмоқда вазирлик берган хабарда. Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб латта пакетларга солинган 90 дан кўпроқ ёмби топилган. Воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
manba: kun.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |