05:05 Ёзда тарвуз нонга нима дейсиз? (Foto) | |
Дунёда яна бир ғаройиб егулик пайдо бўлди. Уни тайванликлар ўйлаб топишди.
У Японияда жуда машҳур сунъий тўртбурчак тарвузларга ўхшаб кетади. Ушбу ижод намунасини яратган Jimmy’s Bakery, (Жимми нонвойхонаси)нинг фикрига кўра, у иссиқ ёз ойларида болажонларнинг иштаҳаси йўқолиб, ҳеч нима истеъмол қилгиси келмай турган пайтда нонни қизиқиб ейишлари учун ўйлаб топилган бир ечим. Нон табиий маҳсулотлардан тайёрланади. “Тарвуз”нинг пўстлоғи учун кўк чойдан, эти учун қулупнай ва данаги учун эса пистакўмирдан фойдаланилган. Баъзи рецептларга кўра, данак сифатида қора майизни ҳам қўлласа бўлади. У кўринишидан жуда қизиқарли ва ейишли. Бироқ уни таътиб кўрганингизда унинг оддий нондан асло фарқ қилмаслигини тушиниб етасиз, бу эса сизни ёзнинг иссиқ кунларида бироз хафа қилиб қўйиши мумкин. Шунга қарамай бу ғаройиб нон маҳаллий аҳоли орасида жуда-жуда машҳур!
| |
|
Всего комментариев: 0 | |